locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фран Гарсия фаолиятини «Бетис»да давом эттиради

Ўтган мавсумда Гарсия барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Фран Гарсия фаолиятини «Бетис»да давом эттиради
photo: gettyimages

«Реал»нинг қанот ҳимоячиси Фран Гарсия фаолиятини «Бетис»да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, клублар келишув шартларини тўлиқ келишиб олишган. Севилья клуби испаниялик 26 ёшли футболчини тўрт миллион евро эвазига сотиб олади. «Реал» футболчининг келажакдаги сотувидан 50 фоиз улуш олади. Ўйинчининг тиббий кўрикдан ўтиши аллақачон режалаштирилган.

Ўтган мавсумда Гарсия барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 10 миллион евро деб баҳоламоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг