locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флорентино Перес Винисиус ва Хаби Алонсони яраштириш учун «Реал» базасига ташриф буюрди

Мураббий ва футболчи ҳозирда ўзаро гаплашмай қўйишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флорентино Перес Винисиус ва Хаби Алонсони яраштириш учун «Реал» базасига ташриф буюрди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа машғулот базасига ташриф буюриб, ҳужумчи Винисиус Жуниор ва бош мураббий Хаби Алонсони яраштиришга уринди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Винисиус ва Алонсо ўзаро гаплашмай қўйган. Бунга сабаб — «Барселона»га (2:1) қарши 10-тур ўйинида испаниялик мутахассис бразилиялик вингерни 72-дақиқада алмаштиргани ва бу ҳолат Винисиуснинг норозилигига сабаб бўлган. У ўз ҳис-туйғуларини очиқчасига намоён қилганди.

Эслатиб ўтамиз, воқеадан сўнг Винисиус ижтимоий тармоқларда хабар жойлаб, клуб, жамоадошлари ва президентдан узр сўраган, бироқ мураббийи Хаби Алонсони тилга олмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг