locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флорентино Перес Родри трансферидан воз кечди

Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Флорентино Перес Родри трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини трансфер қилиш ғоясидан бутунлай воз кечган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бундай қарорнинг асосий сабаби — «Реал» президентлигига собиқ номзод Энрике Рикельме сайловолди дастурида Родрини жамоага олиб келишни ваъда қилгани ҳисобланади. Перес эса рақибининг асосий ваъдаларидан бири билан боғлиқ трансферни амалга оширишни истамаган.

Нашрнинг таъкидлашича, бу вазият 2009 йилдаги Криштиану Роналду трансферига ўхшайди. Ўшанда клубнинг собиқ президенти Рамон Кальдерон португалиялик юлдузнинг «Манчестер Юнайтед»дан ўтиши бўйича келишувга эришган эди.

Флорентино Перес сайловда ғалаба қозонгач, Роналду трансферини бекор қилишга уринган, чунки бу келишув Кальдерон номи билан боғлиқ эди. Бироқ барча ҳужжатлар тайёр бўлгани сабабли у битимни тўхтата олмаган.

Родри масаласида эса вазият бошқача. Манбага кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг «Реал»га ўтиши бўйича ҳеч қандай расмий келишув ёки ҳужжат мавжуд эмас. Шу боис мадридликлар ҳозирча уни трансфер қилиш режасини кун тартибидан чиқарган.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг