Флорентино Перес «Реал» футболчиларига ЁЧЛ яримфинали учун 500 мин евро мукофот ваъда қилган эди — AS
«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес ва клуб раҳбарияти УЕФА Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиққан тақдирда, ҳар бир футболчига 500 мин евро миқдорида мукофот пули таклиф қилган. AS нашрининг хабар беришича, ушбу қарор жамоани қўшимча рағбатлантириш мақсадида «Бавария»га қарши чорак финалнинг дастлабки учрашувидан сўнг қабул қилинган.
Клуб раҳбарияти бу харажатларни УЕФА томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳисобидан қоплашни режалаштирган эди: ярим финалга чиқиш «Реал»га 15 миллион евро кафолатланган даромад келтирган бўларди. Шунингдек, мадридликлар кейинги босқичдаги уй учрашуви чипталари сотувидан ҳам шунча миқдорда маблағ ишлаб олишлари мумкин эди.
Бироқ, таклиф этилган катта миқдордаги бонусга қарамай, жамоа турнирни тарк этди. «Реал» чорак финал баҳсларида «Бавария»га 1:2 ва 3:4 ҳисобларида имкониятни бой берди. Эслатиб ўтамиз, клуб сўнгги бор 2023/2024 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган эди ва ўшанда ҳал қилувчи баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.