Флорентино Перес 2026 йилда «Реал» президентиликдан истеъфога чиқиши мумкин
78 ёшли раҳбарнинг ваколат муддати аслида 2028 йилга қадар амал қилади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес келаси йили ўз лавозимини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Пепе Алварес хабар берди.
Қайд этилишича, 78 ёшли раҳбарнинг ваколат муддати аслида 2028 йилгача давом этади.
Манбага кўра, Перес «Реал» референдумни қўллаб-қувватламаслигидан қатъи назар, клубда ҳокимиятнинг тартибли ва аниқ тизим асосида топширилишини истайди.
Эслатиб ўтамиз, Флорентино Перес «Қироллик клуби»га илк бор 2000 йили президент этиб сайланган ва 2006 йилгача фаолият юритган. 2009 йили у яна клуб раҳбари этиб қайтди. Унинг бошқаруви даврида «Реал Мадрид» 37 та совринни қўлга киритди, шу жумладан, етти марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист