locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Яхши ўйнадик, аммо бу осон бўлмади»

Каталония устози жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: «Яхши ўйнадик, аммо бу осон бўлмади»
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, Як.
Галатасарай
1
Барселона
4

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Галатасарой» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини АS нашри келтирмоқда.

«Биз яхши ўйнадик, аммо бу осон бўлмади. Рақибда имконият бўлди, улар ундан фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ жамоамиз бунга муносиб жавоб қайтарди ва ўйинга қайтди. Чемпионлар Лигасидаги баҳслар доимо қийин кечади. Баъзан майдоннинг ҳужум зонасида тўғри қарорлар қабул қила олмадик. Шунга қарамай, ушбу стадионда, шундай муҳитда ғалаба қозонишга эришдик», — деди Флик.

Маълумот учун, Истанбулдаги баҳсда мезбонлар сафида Алексей Батраков 28-дақиқада ҳисобни очди. «Барселона» Жоау Канcелу, Лопес, Гордон ва Адейемининг голлари орқали жавоб қайтариб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг