Флик: «Решфорд сўнгги ҳафталарда жамоага катта фойда келтирмоқда»
«Барселона» бош мураббийи жамоанинг англиялик ҳужумчиси ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоа ҳужумчиси Маркус Решфорд ҳақида фикр билдирди.
«Решфорд марказий ҳужумчи сифатида ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай олади. Биз уни айнан шу кўп қирралилиги учун олиб келганмиз. Сўнгги ҳафталарда у сезиларли даражада ўсди ва жамоага катта фойда келтирмоқда», — деди Флик.
Маълумот учун, англиялик футболчи жорий мавсум «Барселона» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ўзининг навбатдаги ўйинини 21 октябрь, сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Олимпиакос»га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист