Флик: «Менинг назаримда, Левандовски — охирги ўн йилликнинг энг яхши ҳужумчиси»
«Барселона» бош мураббийи поляк ҳужумчиси ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс сўнгги ўн йилликдаги энг кучли ҳужумчи ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Менинг фикримча, Роберт Левандовски — охирги ўн йилликнинг энг яхши ҳужумчиси», — деди Флик.
Ҳанс-Дитер Флик 2024 йил май ойининг охирида «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Немис мутахассиси аввал ҳам Левандовски билан бирга ишлаган — улар 2019 йил ноябрдан 2021 йил июнигача Мюнхеннинг «Бавария» клубида елкама-елка фаолият юритган.
2022 йилда «Бавария»дан Каталонияга кўчиб ўтган Роберт Левандовски ҳозиргача «Барселона» сафида 136 ўйинда майдонга тушиб, 133 та гол урди ва 26 та голли узатма берди.