Флик: «Кўп вазиятларда рақибга ютқаздик»
"Барселона" устози "Брюгге"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Брюгге"га (3:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Қийин ўйин бўлди. Вазиятлар яратдик, аммо рақиб яхши ҳимояланди ва тажовузкор ҳаракат қилди. Тўғри, биз ҳам прессинг қилдик ва жуда кўп дуэлларда ютқаздик. Айниқса, ярим ҳимояда кўп маротаба рақибга ташаббусни бериб қўйдик. Тўпсиз ўйинда шиддат билан ҳаракатланиш устида кўпроқ ишлашимиз керак. Нафақат дарвоза олдида, балки майдон марказида ҳам ҳимояланиш жуда муҳим”, - деди Флик.
"Кўк-анорранглилар" 7 очко билан мусобақа жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист