Флик: «Ферминннинг 1-голи бизга ёрдам берди»
"Барселона" бош мураббийи "Олимпиакос"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-турида "Олимпиакос" устидан қозонилган ғалаба (6:1) ҳақида фикр билдирди.
“Олимпиакос” юқори прессинг қилди, аммо Ферминнинг биринчи голи бизга ёрдам берди. Маркус Рашфорд бугун яхши ўйнади. У доимо майдонда ва унга тўққизинчи рақамда ўйнаш осон эмас. Якунда у вазиятлар яратди ва пеналти ишлаб олди. Унинг гол уриши ҳам муҳим. У менга ундан кутганларимни 100 фоиз беради.
Доим ижобий фикрдаман. Биз ҳозир Мадридда ғалаба қозонишга қодирмиз. Балки ҳафта охиригача бир нечта ўйинчи сафга қайтиши мумкин. "Олимпиакос" устидан қозонилган бу йирик ғалаба бизга ишонч бағишлайди", - дея Флик сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист