Флик: \"Данига жуда ачинаман\"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик шанба куни Ла Лига доирасида "Вальядолид"га қарши ўйинда жароҳат олган Дани Родригес ҳақида гапирди.
19 ёшли вингер "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибига киритилди — бу унинг асосий жамоадаги дебюти эди. Ўйиннинг 38-дақиқасидаёқ ёш футболчи елкасидан олган жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
"Данига жуда ачинаман, ҳозир унга қийин. У аввалги жароҳатидан тузалганига кўп бўлмади. Менимча, у ўйнашдан жуда хурсанд бўлди. Ўйин давомида у машғулотларда кўрсатганини намоён этди ва мен айнан шуни унинг ижросида кўришни истайман. Тўпни қабул қилиб олган пайтида, рақибни яккама-якка вазиятда алдашга, голли вазият яратишга ҳаракат қилади. Бугун у яхши эди," — дея Фликнинг сўзларини келтиради испан ОАВ.