locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик «Барселона»нинг 2025 йилги режаларини сарҳисоб қилди

Каталонияликлар ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа учун 2025 йил қандай ўтгани ҳақида фикр билдирди.

«Биз кўп нарсаларни енгиб ўтишга мажбур бўлдик. Жамоада кучли менталитет ва юқори сифат бор. Футболчилар жуда интенсив машғулот ўтказишмоқда ва тўлиқ фидойилик билан ишлашмоқда — ҳамма юз фоизини бермоқда. Мен буни кўряпман.

Ҳатто ўйинимиз унчалик чиқмаган ҳафталарда ҳам, машғулотларни кўриб, олдинга қадам ташлашимизни билардим. Ҳозир футболчилар дам олиши, Рождествони оиласи билан ўтказиши керак… 2026 йилда эса сафга Гави, Олмо ва Роналд қайтиши кутиляпти», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca.

Айни вақтда «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида 46 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг