FIFA Рюдигерни ҳақорат қилган футболчига нисбатан иш очди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
26.06.2025, Як.
Аль-Хиляль
2
Пачука
0
FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи вақтида “Реал” ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан боғлиқ ҳодиса туфайли “Пачука” футболчиси Густаво Кабралга нисбатан интизомий иш қўзғатди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
“Ўйин ҳисоботларини баҳолаб бўлгач, FIFA тартиб-интизом қўмитаси “Пачука” футболчиси Густаво Кабралга нисбатан у билан Антонио Рюдигер ўртасидаги можаро юзасидан иш очди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, финал ҳуштаги янграшига бир неча дақиқа қолганида аргентиналик футболчи Рюдигерга нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатган. Натижада ҳакам учрашувни бироз муддатга тўхтатишга мажбур бўлган. Якунда эса “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Насрулло Каримов
Журналист