locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIFA “Lion”га трансфер тақиқи қўйди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
FIFA “Lion”га трансфер тақиқи қўйди
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) “Lion”ни 2000 евро қарзи туфайли 2026-йилнинг ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган клублар рўйхатига қўшди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бу қарз “шерлар”нинг трансфер тўловини тўламаслиги натижасида юзага келган. Қарздорга тўланиши лозим бўлган суммани тўлаш учун ажратилган қонун хужжатларида белгиланган 45 кун муддат ўтганидан сўнг улар ўз мажбуриятларини бажармаган.

Ўз навбатида, “Lion” керакли миқдорни тўлаш орқали вазиятни ҳал қилганига ишонтирмоқда.

Маълумот учун, Лига 1'нинг ўтган мавсумига кўра Паулу Фонсека шогирдлари 57 очко жамғариб, 6-ўринни эгаллади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг