Фернандеш АПЛда ассистлар бўйича аввалги рекордни янгилади
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасида бир мавсумда энг кўп голли узатмалар амалга ошириш бўйича рекордни такрорлади. 37-тур доирасида «Ноттингем Форест»га қарши баҳсда португалиялик футболчи жорий мавсумдаги 20-ассистини қайд этди.
Унгача мазкур натижа «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри (2002/2003 мавсуми) ва «Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне (2019/2020 мавсуми) томонидан қайд этилган эди.
АПЛнинг 38-турида «Манчестер Юнайтед» «Брайтон»га қарши майдонга тушади.
Бруну Фернандеш 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.