Фермин Лопес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Каталонияниг “Барселона” клуби вингери Фермин Лопес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 21 ёшли испаниялик ярим ҳимоячига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар” Лопесни сотиб олиш учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Ферминнинг каталонияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион евроға баҳоланмоқда.