Фермин Лопес Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
«Барселона»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Фермин Лопес Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Испаниялик футболчи ЙЧЛ умумий босқичининг 3-турида «Олимпиакос»га қарши ўйинда (6:1) хет-трик қайд этганди.
Ушбу натижа орқали Лопес ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун ўтказилган овоз беришда «Атлетик» форварди Горка Гурусета, «ПСВ» вингери Деннис Ман ва «Боруссия Д» яримҳимоячиси Феликс Немечани ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда ЙЧЛ турнир жадвалида «ПСЖ» 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, «Бавария» ҳам шу миқдорда очкога эга бўлиб, иккинчи ўринда бормоқда. «Интер», «Арсенал» ва «Реал» эса шунча очко билан кейинги ўринларни эгаллаб туришибди.