locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фермин Лопес: «Қандай ўйнашимиз кераклигини биламиз ва тез орада ўз даражамизга қайтамиз»

«Барселона» футболчиси «Олимпиакос»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фермин Лопес: «Қандай ўйнашимиз кераклигини биламиз ва тез орада ўз даражамизга қайтамиз»
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Фермин Лопес Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Олимпиакос»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу жуда оғир ўйин бўлади — ахир бу Чемпионлар лигаси. Биз сўнгги учрашувда ютқаздик («ПСЖ»га қарши), энди эса ғалаба қозонишимиз керак. Олдинда икки муҳим ўйин бор — бу ҳафта биз учун жуда муҳим. Мен жамоамга қўлимдан келганча ёрдам бераман», — деди Лопес.

Ёш футболчи жамоанинг ҳозирги ҳолатини ҳам ижобий баҳолади.

«Бу — жараён. Балки ҳозирча исталган ўйин ритмида эмасмиз, лекин вақт етарли. Биз бир жамоамиз ва ўсишга интилмоқдамиз. Қандай ўйнашимиз кераклигини биламиз ва ишонамизки, тез орада ўз даражамизга қайтамиз», — дея қўшимча қилади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Олимпиакос» ўртасидаги учрашув 21 октябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 21:45 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг