“Фенербахче” Шкринярни тўлиқ сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Фенербахче" клуби "ПСЖ" ҳимоячиси Милан Шкринярнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, турк жамоаси ушбу трансфер устида жиддий ишламоқда. Томонлар тез орада расман келишувга эришиши кутилмоқда. Туркия клуби футболчининг трансферидан умидвор.
Моуриньо ҳимоячига ишонади ва клуб раҳбариятидан уни сотиб олишни хоҳламоқда.
Шкриняр ўтган мавсумда 23 та ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Клуб билан Суперлигада 2-ўринни эгаллади, мамлакат кубоги чорак финалига қадар етиб борди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист