locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Фенербахче\" Санега қанча маош таклиф қилгани маълум

Сане маош сабаб "Бавария"ни тарк этмоқчи
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Фенербахче" Санега қанча маош таклиф қилгани маълум
Фото: Getty Images

“Бавария” вингери Лерой Сане фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Bild.

Қайд этилишича, унга “Фенербахче” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жозе Моуриньо бошқарувидаги клуб 29 ёшли вингер учун йилига 15 млн евро маош бермоқчи. Шунингдек, қўшимча бонусга ҳам эга бўлади.

Аввалроқ “Галатасарой" ҳам унга таклиф билан чиққанди. Туркия Суперлигаси чемпиони Сане учун йилига 10 млн евро маош таклиф қилган.

Ўз навбатида “Бавария” ҳам Санени таркибда сақлаб қолиш ҳаракатини давом эттирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг