\"Фенербахче\" Кайл Уокерни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
“Фенербахче” бош мураббийи Жозе Моуриньо Кайл Уокерни келаси мавсум учун жамоасига олиб келмоқчи.
A Spor хабарига кўра, португалиялик мутахассис 35 ёшли англиялик ҳимоячини ўзининг ўйин услубига мос тушади деб ҳисоблайди.
Агар томонлар келишувга эришса, мураббий Уокерни турли позицияларда синаб кўришни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумнинг ярмини ҳимоячи “Милан”да ижара асосида ўтказди. Бироқ “россонерилар” Кайлни сотиб олмасликка қарор қилди.
Натижада у “Манчестер Сити”ни ҳам тарк этиши кутилмоқда. “Фенербахче” эса у учун асосий даъвогарга айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист