locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» «Барселона»нинг икки юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Туркия клуби ушбу трансферларни қишда амалга оширишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» «Барселона»нинг икки юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Фенербахче» «Барселона»нинг икки футболчиси — ҳимоячи Андреас Кристенсен ва ҳужумчи Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг Haberler нашри маълум қилди.

Манбага кўра, Кристенсен аллақачон жамоани ўзгартиришга тайёр эканини билдирган. Шунингдек, Истанбул клуби вакиллари Роберт Левандовски агентлари билан дастлабки алоқани ўрнатган.

Польшалик форвард каталон клуби сафида қолиш истагини илгари билдирган бўлса-да, ҳозирда у турли вариантларни кўриб чиқишга тайёрлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Левандовски ва Кристенсеннинг амалдаги шартномалари 2026 йил июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Левандовски «Барселона» сафида 12 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг