locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрегас Элдор Шомуродовнинг устозига айланиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабрегас Элдор Шомуродовнинг устозига айланиши мумкин
Фото: Getty Images

Италиянинг “Комо” клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас “Рома”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sport Italia” нашри хабар берди.

Манбага кўра, римликлар мураббийлик лавозими учун бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. Хусусан, Сеск Фабрегас ҳам “бўрилар”ни бошқаришга асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Бундан ташқари, “Рома" шорт-листидан Франческо Фариоли, “Женоа” устози Патрик Виера ва ҳозирда “Ал-Наср”ни бошқариб келаётган Стефано Пиоли ҳам ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, айни дамга келиб, римликларни бошқариб келаётган тажрибали мутахассис Клаудио Раньери мавсум охирида лавозимини тарк этади ва клуб тизимида раҳбарлик вазифасини бажаради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг