Фабио Силвага Ла Лиганинг икки клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images
“Вулверхемптон” ҳужумчиси Фабио Силва Испаниянинг “Атлетико” клубининг этиборини тортди. Бу ҳақда Маrca хабар берди.
Манбага кўра, “матрасчилар” Силвани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда у “Лас-Палмас” клубида ижара асосида ўйнамоқда.
Шунингдек, португалиялик 22 ёшли ҳужумчига “Вильярреал” ҳам таклиф тайёрламоқда.
Жорий мавсумда Силва Ла Лига доирасида 25 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист