ЎФА: Терма жамоа ЖЧ-2026га режа асосида тайёргарлик кўрмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) миллий терма жамоа ва бош мураббий атрофидаги фаол муҳокамалар юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Пресс-қўмита хабарига кўра, терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлиги белгиланган дастур асосида олиб борилмоқда ва жамоанинг барча жиҳатларини мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти.
ЎФА тайинлади: тайёргарлик жараёни ёки бошқа муҳим ўзгаришларга оид аниқ ва тасдиқланган маълумотлар фақат расмий саҳифалар орқали эълон қилинади.
Бу баёнот, оммавий ахборот воситаларида тарқалган — Ўзбекистон футбол раҳбариятининг машҳур мураббийлар, жумладан, Йоахим Лёв ва Славен Билич билан гўёки музокара олиб боргани ҳақидаги хабарларга муносабат сифатида берилди. Шунингдек, ушбу миш-мишлар фонида миллий жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида тахминлар ҳам пайдо бўлган эди.
ЎФА асосланмаган маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ва футбол ишқибозларига фақат ишончли ахборот етказишни мақсад қилганини таъкидлади.