ЎФА Фатиҳ Терим билан музокара олиб бормоқда
ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиққан терма жамоа учун янги бош мураббий изланмоқда
Расм: Telegram
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун янги бош мураббий қидиришда давом этмоқда. Илгарироқ номзод сифатида кўриб чиқилган Йоахим Лёв рад жавобини берганидан сўнг, эътибор яна бир машҳур мутахассис — 71 ёшли турк мураббий Фатиҳ Теримга қаратилди.
Championat.asia нашрининг хабар беришича, ЎФА ҳозирда Терим билан музокаралар олиб бормоқда. Таниқли мураббий Ўзбекистондан келган таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўраган ва ҳали якуний қарорини билдирмаган.
Ҳозирча шартнома муддати ёки молиявий жиҳатлар ҳақида маълумот йўқ. Агар Терим розилик берса, у дарҳол ишга киришиши мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор