Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини қабул қилмади
Жаҳон чемпиони мураббийи Берлиндаги музокаралардан сўнг мулойим рад жавобини берди
Расм: gettyimages.com
Германиялик Жаҳон чемпиони Йоахим Лёвнинг Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий сифатида ишлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Bild нашри ёзганидек, Лёв Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари билан Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси орқали онлайн музокара ўтказган. Бир неча кун таклифни жиддий ўрганган мутахассис якунда мулойим рад жавобини берди.
Маълумот учун, 65 ёшли Лёв 2014 йил Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган ва ўша йили ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. У 2021 йил март ойида миллий жамоа бошқарувидан кетган ва шундан бери ишламаган.
Бакрадзе Иман
Редактор