Европанинг уч клуби Тареми учун курашмоқда
Фото: Getty Images
“Интер” ҳужумчиси Меҳди Тареми жамоасини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради Sky Sport Italia хабар берди.
Манбага кўра, эронлик форвардга Англиянинг икик жамоаси қизиқмоқда. “Фулхэм” ва “Ноттингем Форест” жамоалари 32 ёшли Таремини ўз сафларида кўришга тайёр. Қолаверса, “Бешиктош” жамоаси ҳам Таремини чорламоқда.
Ўтган мавсумда футболчи А Серияда 26 та ўйинда 1та гол урди ва 2 голли узатмани амалга оширди. Меҳдининг “нерадзуррилар” билан тузган меҳнат битими 2027 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист