locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Еврокубокларда иштирок этадиган Бундеслига жамоалари номи маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Еврокубокларда иштирок этадиган Бундеслига жамоалари номи маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Бугун Германия Бундеслигасида 2024/2025-йилги мавсумнинг сўнгги ўйинлари ўтказилди ва 2025/2026-йилги мавсумда еврокубокларда иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра, Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида Германиядан “Бавария”, “Байер”, “Айнтрахт” ва “Боруссия Дортмунд” иштирок этади.

Турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаган “Фрайбург” эса Европа Лигасига йўлланма олди.

Чемпионатни олтинчи ўринда якунлаган “Майнц” эса Конференциялар Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.

Бундан ташқари, Европа Лигасининг яна бир йўлламаси учун 3-Бундеслигада иштирок этувчи “Штутгарт” ҳамда “Арминия” ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 24-май куни Германия Кубоги финалида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг