«Эвертон», «Фулхэм» ва «Ливерпуль» Эктор Фортга қизиқиш билдирмоқда
Форт «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
photo: gettyimages
Англиянинг бир қатор клублари «Барселона» ҳимоячиси Эктор Фортни ўз сафларига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk маълумотига кўра, «Эвертон» ва «Фулхэм» 20 ёшли футболчига қизиқиш билдирган. «Ливерпуль» ҳам Фортни кузатаётган клублар қаторида.
Форт «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи асосий жамоа таркибида ҳам майдонга тушган.
Айни вақтда футболчининг келажаги борасида «кўк-анорранглилар»нинг якуний қарори маълум қилинмаган.
Иброҳим Жалолов
Редактор