locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эстевaо Холанд ва Мбаппе эришган нойоб натижани такрорлади

Бразилиялик ҳужумчи «Барселона» дарвозасини ишғол қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эстевaо Холанд ва Мбаппе эришган нойоб натижани такрорлади
ФОТО: Getty Images

«Челси»нинг 18 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Эстевaо Виллиан тарихга кирди.

Opta маълумотларига кўра, у 19 ёш ва ундан кичик футболчилар орасида Чемпионлар лигасидаги илк учта ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, ҳар сафар гол урган учинчи футболчи бўлди.

Эстевaо 25–26 ноябрга ўтар кечаси «Барселона»га қарши ўйиннинг (3:0) 55-дақиқасида жамоасининг иккинчи голини киритди. Бунгача у 3-турда «Аякс»га (1:0), 4-турда эса сафарда «Қорабоғ»га (2:2) гол урганди. Аввалги учрашувларда у фақат захирадан майдонга тушган.

Маълумот учун, аввалроқ бундай натижага фақат Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд эришган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг