locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрлинг Холанд \"Ман. Сити\"ни оғир кунида ташлаб кетмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрлинг Холанд "Ман. Сити"ни оғир кунида ташлаб кетмоқчи
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд мавсум охирида жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли форвард қониқарсиз натижалар сабаб инглиз клубидан кўнгли тўлмаяпти, шу сабабли у клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Қайд этилишича, ПСЖ ва “Бавария” Холанднинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик ҳужумчи Англия Кубоги чорак финалида “Борнмут”га қарши ўйинда жароҳат олганди. У жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг