Энтони Гордон: «Мураббийнинг ўйин услуби сабаб бу ерга келдим»
"Барселона"нинг янги футболчиси Энтони Гордон жамоадаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашиб, каталонияликлар сафига ўтиш қарорини қабул қилишда бош мураббий Ханси Фликнинг футбол фалсафаси муҳим роль ўйнаганини таъкидлади.
"Менинг "Барселона" футболчиси сифатидаги биринчи ҳафтам ажойиб ўтди. Янги шаҳар, янги мамлакат, янги жамоадошлар ва мураббийлар штаби — ҳаммаси янгича. Лекин барча мени жуда илиқ кутиб олди", — деди инглиз вингери.
Гордоннинг айтишича, у "Барселона"га келмасидан аввал ҳам Фликнинг ғоялари билан таниш бўлган.
"Мураббийнинг ўйин услубини аввалдан билардим. Айнан шу сабаб бу ерга келишни истадим. Менга бундай футбол ёқади", — деди у.
Инглиз футболчиси Жоан Гампер кубогида "Ал-Аҳли"га қарши баҳсда Spotify Camp Nouда илк бор "Барселона" либосида майдонга тушишни интзорлик билан кутётганини ҳам алоҳида таъкидлади.
"Стадионни кўриш, мухлислар олдида "Барса" либосида ўйнаш жуда ҳайажонли. Гол уриб, жамоага ғалаба олиб келишни истайман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига эса кўплаб голлар ва совринлар билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан", — деди Гордон.