locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндриктнинг «Лион»га ижарага ўтиши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Бразилиялик футболчи «Реал» сафини тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндриктнинг «Лион»га ижарага ўтиши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

19 ёшли «Реал Мадрид» ҳужумчиси Эндриктнинг «Лион» клубига ижарага берилиши борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Аввалроқ мадридликлар бразилиялик форвардни 2026 йил июнигача Франция клубига ижарага беришга рози бўлгани, бунда сотиб олиш опциiyasi кўзда тутилмагани хабар қилинган эди. The Athletic нашрининг ёзишича, футболчининг яқинлари аллақачон Францияда уй қидиришни бошлаган.

Манбанинг таъкидлашича, клублар ўртасидаги келишувда ижаранинг молиявий шартлари ва ёш футболчи учун мунтазам ўйин амалиёти кафолатлари акс этади. «Реал Мадрид» Эндриктнинг маошининг бир қисмини ўз зиммасига олади.

Шунингдек, шартномага «Лион» учун жарима санкциясини назарда тутувчи банд киритилади. Агар Эндрикт белгиланган миқдордаги учрашувларда асосий таркибда майдонга тушмаса, француз клуби «Реал»га маълум миқдорда компенсация тўлаши шарт бўлади. Ушбу банд футболчига зарур ўйин амалиётини таъминлаш учун қўшилган.

Жорий мавсумда Эндрикт «Реал» сафида атиги битта ўйинда иштирок этди — у «Валенсия»га қарши баҳснинг (4:0) 79-дақиқасида майдонга туширилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг