locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик «Реал»ни тарк этиши мумкин

Мавсумнинг иккинчи қисмини Эндрик «Лион» клубида ижарада ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндрик «Реал»ни тарк этиши мумкин
photo: gettyimages

Манбанинг хабар беришича, бразилиялик иқтидор соҳиби Эндрик «Реал» клубини тарк этиши мумкин.

Қайд этилишича, мадридликлар бразилиялик ҳужумчи ва Гонсало Гарсия ўртасида танлов қилишади. Ҳар икки футболчининг ҳам Мадридда қолиши эҳтимолдан йироқ. «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Гарсиянинг келажаги бўйича якуний қарорга келишдан олдин унинг ўйинини кузатиб олмоқчи.

Мавсумнинг иккинчи қисмини Эндрик «Лион» клубида ижарада ўтказди. Ҳужумчи «Реал» сафида умумий ҳисобда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг