Эндрик қишки трансферлар вақтида «Реал»ни тарк этиши мумкин
Бразилиялик вингер ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик яқин вақт ичида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчи ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда ва ижара вариантини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда у ҳали бирорта ўйинга майдонга тушмади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Эндрикнинг бозор қиймати 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Маълумот учун, бразилиялик вингернинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Эндрик 2024 йилнинг ёзида расман «қироллик клуби» футболчисига айланганди.
Насрулло Каримов
Журналист