locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик қишки трансферлар вақтида «Лион»га ўтади

«Реал» раҳбарияти бу қарорни маъқуллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндрик қишки трансферлар вақтида «Лион»га ўтади
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар вақтида ижара асосида «Лион»га ўтади. Бу қарорни «қаймоқранглилар» раҳбарияти маъқуллади. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 19 ёшли футболчи «Лион» сафида ўзини кўрсатишга умид қилмоқда. Эндрикка «Манчестер Юнайтед»дан ҳам таклиф тушган, бироқ инглиз клуби музокараларни кеч бошлагани сабабли, «Реал» ва «Лион» ўртасидаги келишув аллақачон якуний босқичга кирган эди.

Шунингдек, томонлар шартномага «Реал» футболчини мавсум давомида чақириб олиш ҳуқуқига эга бўлади деган бандни киритишган.

Маълумот учун, Эндрик жорий мавсум «Реал» сафида ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Унинг «қироллик клуби» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг