locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик қишки трансферлар ойнасида «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин

Бразилиялик футболчи Алонсо режаларига киритилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндрик қишки трансферлар вақтида «Реал»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

Манбага кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчи бош мураббий Хаби Алонсо режаларига киритилмаган ва жорий мавсумда ҳали бир дақиқа ҳам асосий жамоа сафида майдонга тушмаган.

Эндрик ўз ҳолатидан норози ва ижара асосида бошқа клубга ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Реал» раҳбарияти ҳам футболчи фаолиятини Бундеслиганинг бирор жамоасида давом эттириш вариантини инкор қилмаяпти.

Маълумот учун, Эндрикнинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифи бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг