Эмилиан Карас \"Пахтакор\"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради
2020 йилдан Мирча Луческунинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлган мутахассис "Динамо" Киевда 2020 йилдан бери фаолият олиб бориб келган. Украина чемпиони, "Алания", "Кубань", "Динамо" (Москва), Қатарнинг "Ал Араби" ва БААнинг "Ал Наср" жамоаларида ҳам ёрдамчи мураббийи лавозимида ишлаган.
Молдовалик мутахассис футболчилик фаолиятида ҳимоячи амплуасида тўп тепган ва асосий "карьерасини" ўз мамлакатида ўтказган. 1991 йил "Пахтакор" Марказий стадионида жамоамизга қарши майдонга чиққан.
"Ўз пайтида Собиқ Иттифоқнинг, бугунги кунда Осиёда ўз ўрнига эга Ўзбекистоннинг энг зўр жамоасида фаолият олиб бориш мен учун завқли бўлади. Бош мураббийга қўлдан келганча ёрдам бераман. Ниятим, жамоамга нафим теккан ҳолда мамлакати чемпионилигини қўлга киритиш", - дейди Эмилиан Карас.