Элит ОЧЛ. «Насаф» - «Ал-Ваҳда» 1:2 Онлайн ҳисоб
Элит Осиё Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Ваҳда" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Қаршидаги ўйиндаги вазиятларни биз билан кузатиб боринг:
Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Сардор Баҳрамов супергол билан “аждарлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. У узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ҳозирча “Насаф” ўйинда устунликка эришиб, ҳисобда ҳам олдинда бормоқда.
2-бўлим бошланди. Рақиб жамоа вакиллари Огбунинг голидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада Канедо меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Элит ОЧЛ, 4-тур
“Насаф” 1:2 “Ал-Ваҳда” Live
Голлар: Сардор Баҳрамов 42 - Фавор Огбу 52, Каио Канедо 89
"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб ғайбуллаев, 7. Аденис Шала, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 10. Драган Черан, 14. Шароф Муҳиддинов, 18. Ҳусайн Норчаев, 19. Стефан Чолович, 24. Сардор Баҳромов, 34. Шерзод Насруллаев