locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов янги жамоадошлари учун “Хаёлим сенда” қўшиғини ижро этди

Ўзбекистон термаси тўпурари Туркияда маданиятимизни тарғиб этишда давом этмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов янги жамоадошлари учун “Хаёлим сенда” қўшиғини ижро этди
Расм: Championat Asia

Машҳур ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов янги жамоаси — “Истанбул Башакшехир”да нафақат ўйини, балки ижодий чиқиши билан ҳам эътибор марказида бўлди. Яқинда у жамоадошлари олдида ўзбек эстрадасидаги машҳур қўшиқ — “Хаёлим сенда”ни ижро этди.

Бу каби самимий онлар Шомуродовнинг янги жамоага мослашув жараёнида ижобий роль ўйнамоқда. У ўз ватани маданиятидан бир бўлакни улашган ҳолда жамоа ичида дўстона муҳит яратишга ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов яқинда Италиянинг “Рома” клубидан кетиб, Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” жамоасига ўтганди. У шартнома асосида ижарада ўйнамоқда, келишувда тўлиқ трансфер қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг