locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов: Майдонда тўлиқ куч билан ўйнаш керак – сири шунда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов: Майдонда тўлиқ куч билан ўйнаш керак – сири шунда
Расм: gettyimages.com Элдор Шомуродов

«Рома» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия чемпионатининг «Фиорентина»га қарши ўйини олдидан Sky Sports ва DAZN телеканалларига қисқа интервю берди. Суҳбат давомида у жамоа услуби, Артём Довбик билан ҳамкорлик ва мураббий Клаудио Ранери билан иш ҳақида фикр билдирди.

«Рома»нинг ҳужумкор ўйини ҳақида:
«Ҳа, бундай ўйин менга ёқади. Биз ким майдонга тушишидан қатъи назар, ҳужумкор ўйнаймиз. Энг муҳими — ғалаба», — деди Элдор жамоа характерини таъкидлар экан.

Артём Довбик билан ҳамкорлик ҳақида:
«Икки марказий ҳужумчи билан ўйнаш рақибларни қўрқитадими?» деган саволга Элдор шундай жавоб берди: «Йўқ, биз хотиржаммиз. Довбик билан бир-биримизни яхши тушунамиз, кўп гаплашамиз. Қайси жамоага қарши ўйнашимиз муҳим эмас — биз тайёрмиз».

Клаудио Ранери ҳақида:
«Устоз — жуда ажойиб инсон. У нима талаб қилаётганини яхши тушунаман ва шуни амалга оширишга ҳаракат қиламан», — деди Шомуродов. DAZN телеканали мухбири «Ранерининг сири нима?» деб сўраганида, Элдор шундай жавоб қайтарди: «Сирни оча олмайман. Майдонда бор кучимизни беришимиз керак — сири айнан шунда».

Шомуродовнинг статистикаси:
Жорий мавсумда Элдор Шомуродов «Рома» сафида 21 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 3 голли пас билан ажралган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг