locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов “Кремонезе”га ҳа деди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов “Кремонезе”га ҳа деди
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини А Сериянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, Шомуродов “Кремонезе”нинг таклифига розилик берган. Энди кремонеликлар “Рома” билан трансфер нархини келишиб олиши керак.

Қайд этилишича, римликлар Элдор учун 8-9 миллион евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 5 миллион евродан баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг