locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов: “Биз Чемпионлар Лигасига чиқмоқчимиз”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов: “Биз Чемпионлар Лигасига чиқмоқчимиз”
ФОТО: Football Italia
Италия А серияси
19.04.2025, Як.
Рома
1
Верона
0

Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган баҳсда “Рома” ўз майдонида “Верона”ни қабул қилди ва Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Шомуродов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз Чемпионлар Лигасига чиқмоқчимиз, шу боис қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Клаудио Раньери бу жуда қийин бўлишини, лекин уддалай олишимизни айтди. Биз мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабаб ғалаба қозондик.

Мен мураббий нима исташаётини биламан. Бу жамоага ёрдам бермоқчиман, имконият берилса, клуб учун боримни беришга тайёрман. “Рома”да яхши таркиб шаклланган, биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз”, - дейди Шомуродов.

Маълумот учун, “Рома” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 57 тага етказиб олиб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Римликлар кейинги турда “Интер” майдонига сафар қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг