Элдор Шомуродов: «Аббос билан клубда ҳам бирга ўйнаймиз»
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қаршилиги олдидан Миллий Жамоа расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
23.06.2026, Як.
Португалия
5
Ўзбекистон
0
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қаршилиги олдидан Миллий Жамоа сардори Элдор Шомуродов расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ҳаммаси яхши. Ҳаёжон бўлиши табиий, бироқ майдонга чиққан биринчи дақиқамиздаёқ бу ёддан чиқади.
Биз Аббос билан клубда ҳам бирга ўйнаймиз. Машғулотларда ҳам доимо биргамиз. Шу сабабли ҳам бир-биримизга жуда яхши тушунамиз, десам бўлади.
Энг муҳими, бир жамоа бўлиб, яхши натижа қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Португалия-Ўзбекистон баҳси 23 июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор