Эктор Форт «Барселона»ни тарк этади
Фото: Getty Images
“Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт тез орада клубни тарк этади.
Sport нашрида айтилишича, 19 ёшли футболчи 16 август куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 1-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши ўйин қайдномасига киритилади.
Мана шу ўйиндан сўнг ижара асосида бошқа клубга йўл олади.
Футболчида бир нечта таклифлар бор - яқин кунларда улардан бирини қабул қилади.
Ёш испаниялик "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоаси сафида жами 30 та ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Баҳром Бобонов
Редактор