locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдин Жеко - «Фиорентина» футболчиси

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эдин Жеко - «Фиорентина» футболчиси
Фото: Getty Images

Босниялик ҳужумчи Эдин Жеко фаолиятини «Фиорентина»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, томонлар 1+1 кўринишида шартнома имзолаган. У янги жамоасида йилига 1,6 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.

39 ёшли Жеко ўтган мавсум «Фенербахче» сафида жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

У аввалроқ «Волфсбург», «Манчестер Сити», «Рома» ва «Интер» сафида ҳам фаолият юритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг