Эдер Сарабия — Ла Лигaда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи
Сарабия қўл остида “Эльче” сентябрда 4 та ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди.
ФОТО: Getty images
Испания чемпионатида сентябрь ойи якунларига кўра энг яхши мураббий аниқланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтда хабар берилди.
Унга кўра, “Эльче” бош мураббийи Эдер Сарабия Ла Лигaда ўтган ойнинг энг яхшиси деб топилди.
У ушбу соврин учун ўтказилган овоз бериш жараёнида “Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ва “Реал” устози Хаби Алонсоини ортда қолдирди.
Маълумот учун, Сарабия қўл остида “Эльче” сентябрда 4 та ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист