locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Душан Влахович эркин агент сифатида «Атлетико Мадрид»га ўтиши мумкин

Сербиялик форвард 2022 йилнинг январ ойида «Ювентус» аъзосига айланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович Мадриднинг «Атлетико» клубига эркин агент сифатида таклиф этилди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Турин клубининг сербиялик форварди билан тузилган шартномаси жорий ёзда ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Душан Влахович 2022 йилнинг январда «Фиорентина»дан «Ювентус»га ўтган эди. Ўшанда трансфер суммаси, ОАВ маълумотларига кўра, 85,4 миллион еврони ташкил этган.

Жорий мавсумда ҳужумчи А Сериянинг 17 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та самарали узатмани амалга оширди. Чемпионлар Лигасида эса сербиялик футболчи 4 та учрашувда 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг