Дунёнинг энг қиммат клублари эълон қилинди
“Реал Мадрид” жамоаси кетма-кет бешинчи марта жаҳоннинг энг қиммат футбол клуби деб топилди.
ФОТО: Getty images
Forbes журнали дунёдаги энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилди. Унда Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси кетма-кет бешинчи марта жаҳоннинг энг қиммат футбол клуби деб топилди.
Манбага кўра, Мадрид клубининг қиймати 9,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ўтган йилги кўрсаткич – 6,75 миллиард доллардан 41 фоизга юқори.
“Барселона” (7,5 миллиард доллар) ва “Манчестер Юнайтед” (7,2 миллиард доллар) ҳам кучли учликдан жой олди.
Шунингдек, энг қиммат ўнта клуб қаторига “Ливерпуль” (6,2 миллиард доллар), ПСЖ (5,8 миллиард доллар), “Бавария” (5,7 миллиард доллар), “Манчестер Сити” (5,5 миллиард доллар), “Арсенал” (5,4 миллиард доллар), “Челси” (4,2 миллиард доллар) ва “Тоттенхэм” (3 миллиард доллар) кирди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист